
11.11.2024
✅Узоқ муддатли шартномалар ва даромадларни ҳисобга олиш

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун ҳисобот даври — ой ҳисобланади, солиқ даври эса календарь йилдан иборат бўлади (СК 469-модда).
Агар шартномада ишларнинг ҳар ойлик алоҳида босқичлари назарда тутилмаган бўлса, жорий ҳисобот даври (ой) учун даромад суммаси қуйидагича ҳисобланади:
✅Ҳақиқий амалга оширилган харажатлар суммасини аниқлаш.
✅Ҳақиқий амалга оширилган харажатлар суммасини смета ёки калькуляцияда назарда тутилган умумий харажатлар суммасига бўлинади, бу билан солиштирма миқдор (нисбат) аниқланади.
✅Олинган нисбатни шартнома бўйича умумий даромад суммасига кўпайтиринг.
✅Натижада, жорий ҳисобот даври учун тан олинадиган даромад суммаси аниқланади.
Даромад = (Ҳақиқий амалга оширилган харажатлар / Умумий смета харажатлари) × Умумий шартнома бўйича даромад
Шу тарзда, ҳар бир ҳисобот даври охирида сотишдан олинган даромадни ҳисоблашда, шартнома бўйича умумий амалга оширилган харажатлар, умумий смета харажатлари ва шартнома нархи ҳисобга олинади. Бундан олдинги даврларда ҳисобга олинган даромадлар чегириб ташланиб, жорий давр учун даромад аниқланади.